Осиё чемпионатининг илк куни 12 та медал қўлга киритдик, тенг ярми олтин!
Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати биринчи куни кадетларимиз учун муваффақиятли келди.
Аурелиан-Чиприан Флис мураббийлигидаги дзюдочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медални қўлга киритишди. Акбар Шарифов, Давлатбек Аҳроров, Акрамжон Каримов, Ирода Сирожиддинова, Дилафруз Болтабоева ва Чарос Ҳикматова шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Эътиборлиси шундаки, кечаги кун дастурида татамига чиққан 12 дзюдочимизнинг бари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Олтин медаллар
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Дилафруз Болтабоева
-48 кг: Чарос Ҳикматова
-50 кг: Акбар Шарипов
-60 кг: Давлатбек Аҳроров
-66 кг: Акрамжон Каримов
Кумуш медаллар
-44 кг: Алина Кольючева
-55 кг: Бобур Юсупов
Бронза медаллар
-48 кг: Моҳинур Оллабержанова
-52 кг: Кумушбиби Эргашева
-50 кг: Маъмуржон Абдувахобов
-60 кг: Абубакр Сатторов