locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Осиё чемпионатида ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлди
Расм: gazeta.uz Афруза Хамдамова

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг тўртинчи минтақавий босқичи якунлаш арафасида.

Хурсанд қиларли жиҳати шундаки, 9-турдаги ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова дуранг натижа қайд этишга эришди ва шу натижа орқали Осиё чемпионлигини қўлга киритди. У Қозоғистон вакили Эльноза Қалихметова билан бир хил — 7,5 очко тўплаб, мусобақа ғолибасига айланди.

Шу тариқа, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Ҳамдамова жорий йилнинг 5–29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИДЕ жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У 9 турда 6 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди ҳамда ўз рейтингини 17,6 очкога яхшилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг