Осиё чемпионатида енгил атлетикачимиз Расулбек Дилмуродов бронза медалини қўлга киритди
Диана Яфасова эса 1:52:33 натижа билан бешинчи натижани кўрсатди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Япониянинг Номи шаҳрида енгил атлетиканинг спортча юриш йўналиши бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу қитъа биринчилигининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Расулбек Дилмуродов марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ҳамда бронза медалига сазовор бўлди.
Спортча юриш бўйича мамлакатимизнинг энг етакчи атлети ҳисобланадиган Расулбек Дилмуродов якунда 1:25:31 натижани қайд этди. Таъкидлаш жоиз, Дилмуродов ушбу натижа билан Осиё чемпионатининг икки карра совриндорига айланди.
Аёллар ўртасида мусобақада қатнашган Диана Яфасова эса 1:52:33 натижа билан бешинчи натижани кўрсатди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист