locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионатида 5 та медал: Ўзбекистон иккинчи кунни ҳам муваффақиятли якунлади

Юнон-рум ва аёллар ўртасидаги баҳсларда терма жамоамиз 1 та кумуш ва 4 та бронза медали қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё чемпионатида 5 та медал: Ўзбекистон иккинчи кунни ҳам муваффақиятли якунлади
Расм: Olympic.uz

Вьетнам мезбонлик қилаётган U17 ва U23 ёш тоифалари ўртасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари якунланди.

Кун давомида юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида баҳслар ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси жами 5 та медалга — 1 та кумуш ва 4 та бронзага сазовор бўлди:

Кумуш медал:
–63 кг: Ҳусниддин Олимбоев

Бронза медаллари:
–55 кг: Жонпўлат Тўлқинбоев
–87 кг: Раҳимжон Узоқов
–50 кг: Муштарий Толипбекова
–59 кг: Лайло Собирова

Эътиборли жиҳати шундаки, мусобақада ҳозиргача 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган U23 тоифасидаги “классик” курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг