locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионатида 12 та медал ютган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Осиё чемпионатида 12 та медал ютган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди
Расм: Gazeta.uz

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз 16 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Ватандошлар, спорт мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтган кутиб олиш маросими кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Қитъанинг энг кучли спортчилари иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 12 та медал — 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Бу ютуқ орқали терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади ва яна бир бор ўзбек оғир атлетикасининг минтақадаги нуфузини намоён этди.

Мусобақадаги муваффақиятлар оғир атлетика ривожи учун муҳим қадам бўлиб, навбатдаги халқаро мусобақалар олдидан спортчиларимизга катта руҳий ва тажриба фойдаси келтириши шубҳасиз.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг