Осиё чемпионати якунланди: Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади!
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари юксак маҳорат ва кучли тайёргарликни намоён этиб, умумий ҳисобда 45 та медални қўлга киритишди.
U23 ёш тоифасида:
8 та олтин
8 та кумуш
6 та бронза
Жами: 22 та медал
U18 ёш тоифаси:
14 та олтин
6 та кумуш
2 та бронза
Жами: 22 та медал
Умумий натижа:
22 та олтин
14 та кумуш
8 та бронза
Жами: 44 та медал
Энг қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси U18 ва U23 ёш тоифаларидаги медаллар жамланмасига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, Осиёнинг энг кучли жамоаси эканлигини яна бир бор исботлади.
Бу муваффақият спортчиларимизининг тинимсиз меҳнати, мураббийларимизнинг фидокорона фаолияти ҳамда мамлакатимизда эшкак эшиш спорт турларига қаратилган эътиборнинг ёрқин натижасидир.
Терма жамоамизнинг барча спортчилари, мураббийлари, мутахассислари ва спортчиларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган ота-оналарини ушбу тарихий натижа билан самимий табриклаймиз!