locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионати: Воҳидов муҳим ғалаба қозонди ва иккинчи ўринга кўтарилди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Осиё чемпионати: Воҳидов муҳим ғалаба қозонди ва иккинчи ўринга кўтарилди
Расм: Gazeta.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати қизғин суръатда давом этмоқда. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 80 минг АҚШ долларини ташкил этади. Қитъа чемпионатида эркаклар ўртасида 33 мамлакатдан 156, аёллар ўртасида эса 23 давлатдан 101 нафар шахматчи иштирок этяпти. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада кенг таркиб билан иштирок этмоқда.

6-тур партияларида бир қатор муҳим натижалар қайд этилди. Жумладан, Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда кучли рақиблардан бири — россиялик Иван Землянскийни мағлуб этиб, 5,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Ҳозирча эронлик Бардия Данешвар 6 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Землянский ҳам 5,5 очко тўплаган, аммо қўшимча кўрсаткичларда Воҳидовдан ортда.

Муҳиддин Мадаминов эса оқ доналарда таниқли ҳинд гроссмейстери Лука Мендонкани мағлуб этиб, очколарини 5 тага етказди. Бу натижа уни 12-поғонадан 6-ўринга олиб чиқди. Шу турда Ҳумоюн Бегмуратов, Миразиз Матёқубов ва Саидхон Ашикмамутов ҳам ғалаба қозонди. Орият Обиджонов, Асилбек Абдулазизов, Асроржон Омонов ва Баҳром Бахриллаев дуранг қайд этди.

Афсуски, Муҳаммадзоҳид Суяров ҳиндистонлик гроссмейстер Наранаянга мағлуб бўлди. Элита шахматчиларимиздан Нодирбек Якуббоев ҳозирча 4,5 очко тўплаган ҳолда 25-поғонада бормоқда.

7-турда Воҳидов пешқадамлик учун беллашувда Иван Землянский билан дона сурса, Данешвар Бардия ҳиндистонлик Абҳиманю Пураникка қарши тахтага чиқади. Мадаминов эса қора доналарда Наранаянга қарши баҳс олиб боради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг