locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионати ва пара Осиё ўйинларига саралаш турнирини медаллар шодаси билан якунлаган пара таэквондочиларимиз кутиб олинди

21-26-май кунлари давомида Муғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё чемпионати ва Айчи-Нагоя-2026 пара Осиё ўйинларига саралаш турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё чемпионати ва пара Осиё ўйинларига саралаш турнирини медаллар шодаси билан якунлаган пара таэквондочиларимиз кутиб олинди
photo: MOQ

Осиё чемпионати ва пара Осиё ўйинларига саралаш турнирини медаллар шодаси билан якунлаган пара таэквондочиларимиз кутиб олинди

21-26-май кунлари давомида Муғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё чемпионати ва Айчи-Нагоя-2026 пара Осиё ўйинларига саралаш турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки мусобақа якунларига кўра, 7 та олтин, 9 та кумуш ва 9 та бронза, жами 25 та медаллар билан юртимизга қайтиб келишди.

Бугун матонатли спортчиларимиз Ватанга қайтишди. Уларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси мутасаддилари, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик кутиб олди. Энди пара таэквондочиларимиз навбатдаги стартларини Италиянинг Рим шаҳрида ташкил этиладиган халқаро Гран-приде давом эттиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг