Осиё чемпионати Тошкентда якунланди
U-15 ва U-19 ёш тоифалари ўртасидаги мусобақада 22 мамлакат спортчилари иштирок этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
26 июндан буён Тошкент шаҳрида давом этган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақа U-15 ва U-19 ёш тоифаларида ўтказилди.
Қитъамизнинг 22 давлати вакиллари – 400 нафардан зиёд спортчи мусобақада иштирок этиб, энг кучлилар номига даъвогарлик қилишди.
Кеча бўлиб ўтган финал беллашувлари якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон тарихда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.
Бакрадзе Иман
Редактор