locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионати: Пара каноечиларимизнинг муваффақиятли иштирокини давом этмоқда

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Осиё чемпионати: Пара каноечиларимизнинг муваффақиятли иштирокини давом этмоқда
PHOTO: Telegram

Таиланднинг Паттайя шаҳрида пара каноэ бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунидан ўрин олган кундузги дастур беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, кундузги дастурни юқори нотада, медаллар шодаси билан якунлашди. Тоърабек Назарқулов (VL3 200) ҳамда Шаҳзода Мамадалиева (VL3 200) делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйган бўлса, Ойбек Йўлдошев (KL2 200), Ҳаитмурод Шерқозиев (VL3 200) ва Ирода Рустамова (VL2 200) кумуш медалларга эга чиқишди.

Қитъа биринчилигининг бугунги куни доирасида уч нафар пара каноечиларимиз ўзларининг навбатдаги медаллари йўлида курашни давом эттирадилар, булар: Ҳасан Қўлдошев (KL3 500), Ҳасан Сулоймонов (KL3 500) ва Шаҳзода Мамадалиева (VL3 500).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг