locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё чемпионати: Гулруҳбегим ғалаба қозонди, Афруза дуранг ўйнади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё чемпионати: Гулруҳбегим ғалаба қозонди, Афруза дуранг ўйнади
Расм: Gazeta.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати қизғин паллага кирган. 80 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам йирик таркиб билан иштирок этмоқда. Аёллар ўртасидаги баҳсларда 23 давлатдан 101 нафар шахматчи ғалаба ва медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Навбатдаги — 8-турда терма жамоамиз етакчилари яна муҳим очколарни жамғаришди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова қора доналарда ҳиндистонлик Гейт Сватига қарши дуранг қайд этди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса оқ доналарда россиялик Анастасия Бондарукни мотга туширди ва муҳим ғалабани қўлга киритди.

Бугунги 9-турда Тоҳиржонова қора доналарда хитойлик Сонг Юсинга қарши жуда муҳим ўйинда иштирок этади. Ҳар икки шахматчи 6 очкодан тўплаган ва жаҳон Кубоги йўлланмаси учун жиддий даъвогар ҳисобланади. Афруза Ҳамдамова эса оқ доналарда 5,5 очкога эга россиялик Мария Якимовага қарши тақдир синаб кўради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг