Осиё белбоғли кураш конфедерацияси ва Сирдарё вилояти спорт бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилмоқда
Осиё белбоғли кураш конфедерацияси ва Сирдарё вилояти спорт бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилмоқда
Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Осиё белбоғли кураш Конфедерацияси Президенти Муминхужа Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси президенти Равшан Дастиров, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Мавлонбердиев ҳамда тегишли спорт соҳаси масъуллари иштирок этди.
Учрашув давомида Сирдарё вилоятида белбоғли кураш спорт турини янада ривожлантириш, ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, вилоятдаги туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган спорт мактабларида белбоғли кураш секцияларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда машғулотлар сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.