locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ориентал\" — \"Талаба қизлар лигаси\" учинчи ўрин соҳиби

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ориентал" — "Талаба қизлар лигаси" учинчи ўрин соҳиби
PHOTO: Telegram

Бугун, Олий ўқув юртлари талаба қизлари ўртасида "Талаба қизлар лигаси" мусобақаси ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтади.

Хабарангиз бор, юртимизда талаба қизлар ўртасида футзал мусобақаси ўтказилмоқда.

Бугун, 5 июн мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви бўлиб ўтди, унда Ориентал университетининг "Ориентал" ва Ўзбекистон Миллий университетининг "Миллий" жамоаси рақобатлашди.

Ўйинни "Миллий" жамоаси ҳужумлар билан бошлаган бўлса-да, ҳисобни рақиб жамоа очишга муваффақ бўлди. Жарима майдончаси ичида барчадан чаққоноқ ҳаракат қилган Чарос Хошимова жамоасини олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганига қарамай, "Миллий" жамоаси Ўғилой Қаршиева ҳамда Зулфизар Рўзиметованинг аниқ зарбалари билан жавоб қайтарди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, Сабрина Раҳимова мувозанатни тиклади.

Қолган дақиқаларда жамоалар қанчалик уринишмасин, бошқа гол ура олишмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Қизиғи, серияда ҳам жамоалар қайси бирининг кучлироқ эканлигини аниқлаш қийин кечди. Ҳар бир жамоадан саккизинчи футзалчи зарбани амалга оширганидан кейингина учинчи ўрин "Ориентал"га насиб қилди.

"Талаба қизлар лигаси"
Учинчи ўрин учун баҳс
"Ориентал" — "Миллий" 2:2 (8:7)
Голлар: Чарос Хошимова; Сабрина Раҳимова — Ўғилой Қаршиева; Зулфизар Рўзиметова.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг