locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қорақалпоғистонда \"Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари\" мусобақаси ташкил этилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қорақалпоғистонда "Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари" мусобақаси ташкил этилди
PHOTO: Telegram

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ташкил этилаётган "Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари" спорт мусобақалари Қорақалпоғистонда ҳам ўтказилди.

Қўнғирот туманида дзюдо бўйича биринчи ҳудудий босқичнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қўнғирот тумани ҳокими ўринбосари А.Мамутов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ижрочи директори Ш.Айтбаев сўзга чиқиб, спортчиларга омад тилади.

Мўйноқ, Қонликўл, Шуманай ва Қўнғирот туманларидан келган 130 нафарга яқин спортчи бир нечта вазн тоифасида медаллар ҳамда кейинги босқич йўлламаси учун баҳс олиб борди.

Бу ўтказилаётган мусобақалар болаларнинг таътил кунлари уларга катта байрам бўлмоқда. Мураббийлар учун эса селекция вазифасини бажариб бермоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг