OOK вице-президентлари учрашди: Осиё спортининг истиқболлари муҳокама қилинди
Отабек Умаров ва Гордон Танг Осиё спортчиларининг жаҳон саҳнасидаги ютуқларини ошириш масаласини муҳокама қилишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида яна бир муҳим учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (OOK) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда MOQ Бош котиби Ойбек Касимов Камбоджа Олимпия қўмитаси вице-президенти, OOK вице-президенти Гордон Танг билан учрашув ўтказишди.
Мулоқот чоғида ҳар икки OOK вице-президенти қитъамиз спорти жаҳон аренасида ўз нуфузини тобора ошириб бораётганини алоҳида қайд этишди. Шунингдек, учрашувда Осиё спортчилари халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этишини таъминлаш, тажриба алмашиш ва келгусидаги қўшма ташаббуслар ҳақида фикр алмашилди.
Бакрадзе Иман
Редактор