locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўқон шаҳридаги спорт мактабларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди

Фаолият олиб бораётган мураббийларнинг иши ҳам атрофлича таҳлил қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қўқон шаҳридаги спорт мактабларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди
Фото: Olympic.uz

Расмийлар томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида давом этди.

Мутасаддилар ташриф доирасида шаҳардаг 1 ва 2-сон спорт мактаблари, шунингдек, 12 ва 20-сон умумтаълим мактабларини кўздан кечиришди. Жараён танқидий руҳда ўтди.

Барча муассасалардаги шароитлар, хусусан, кийим алмаштириш хоналаридаги санитар ҳолатни яхшилаш, машғулот залидаги инвентарларни тўлиқ янгилаган ҳолда ёшлар учун зарур имкониятларни яратиш борасида кўрсатмалар берилди.

Қолаверса, фаолият олиб бораётган мураббийларнинг иши ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Ташриф доирасида бир неча ишчи гуруҳи ҳудудларга бўлинган ҳолда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг