locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Стол тенниси, волейбол, кураш ва енгил атлетика бўйича қатор маҳаллаларда мусобақалар ўтказилмагани танқид остига олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Обсуждаются вопросы развития массового спорта
Фото: ParalympicUz

Йиғилишда дастлаб жорий йилнинг олти ойида ҳудудларга юборилган топшириқларнинг ижроси таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда ижро интизоми сезиларли яхшиланган бўлса, айрим спорт бошқармалари, Олимпия ва паралимпия марказлари ҳамда спорт мактабларида топшириқларни ўз вақтида бажариш, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқарув самарадорлиги бўйича жиддий камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Ҳайъат йиғилишида оммавий спортни ривожлантириш ва аҳолини жисмоний фаолликка кенг жалб этиш масалалари алоҳида кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, йил якунига қадар оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонини белгиланган кўрсаткичларга етказиш, “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ҳудудларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш устувор вазифа этиб белгиланди.

Қамров кўрсаткичлари паст бўлган туман ва шаҳарлардаги масъуллар фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, уларга аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида айрим ҳудудларда маҳаллалар кесимида спорт мусобақаларини ташкил этиш талаб даражасида эмаслиги қайд этилди.

Хусусан, стол тенниси, волейбол, кураш ва енгил атлетика бўйича қатор маҳаллаларда мусобақалар ўтказилмагани танқид остига олинди.

Спорт вазири бу борадаги сусткашликларни бартараф этиш, маҳаллаларда спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ҳамда ёшлар қамровини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Таъкидланганидек, бугунгача республикада 10 миллион 700 минг аҳоли оммавий спорт билан қамраб олинди.

Маҳаллалардан 16-30 ёшдаги 5 миллион 500 минг ёшлар “Беш ташаббус олимпиадаси”да иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, уларнинг 89 фоизи ёки 4,9 миллион нафари иштирок этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг