Оммавий спортга илғор ёндашув: ОТМлардаги спорт клублари раҳбарлари учун семинар бошланди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида давлат олий таълим муассасаларидаги спорт клублари раҳбарлари учун ўқув семинар курсининг дастлабки куни бўлиб ўтди.
Маълумки, жорий йил 13 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир олийгоҳда олимпия спорт турлари бўйича клублар ташкил этиш устувор вазифалар сифатида белгиланган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинарнинг очилиш маросимида бир қатор расмийлар — университет ректори Рашид Маткаримов, Спорт вазирлиги масъули Муким Арзиқулов, ОТФИ вазирлиги вакиллари ҳамда Талабалар спорт ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.
Семинарнинг илк кунида тингловчилар учун соҳага оид долзарб мавзуларда маърузалар ўқилди.