locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оломоуц аёллар Гран-приси. Илк кунги беллашувларда 15 та медал жамғарилди

Чехиянинг Оломоуц шаҳрида пара енгил атлетика бўйича аёллар халқаро Гран-присига старт берилди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Оломоуц аёллар Гран-приси. Илк кунги беллашувларда 15 та медал жамғарилди
Photo: Para Olimpiyada

Оломоуц аёллар Гран-приси. Илк кунги беллашувларда 15 та медал жамғарилди

Кеча Чехиянинг Оломоуц шаҳрида пара енгил атлетика бўйича аёллар халқаро Гран-присига старт берилди. Хабар берганимиздек, мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этмоқда. Турнирнинг дастлабки кунида вакилларимиз 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 15 та медални қўлга киритишди.

Олтин:

Мадина Мухторова (F40 клаcси, диск улоқтириш)
Хусния Олимжонова (T12 клаcси, 100 м)
Нурхон Қурбонова (F54 клаcси, найза улоқтириш)
Шаҳина Йигиталиева (F46 клаcси, найза улоқтириш).

Кумуш:
Зоҳира Қазакова (F37 клаcси, ядро улоқтириш)
Ёқутхон Холбекова (T12 клаcси, 100 м)
Асила Мирзаярова (T11 клаcси, 100 м)
Сабина Суханова (T37 клаcси, 200 м)
Моҳигул Ҳамдамова (F57 клаcси, ядро улоқтириш)
Шаҳина Йигиталиева (F46 клаcси, диск улоқтириш)
Хуснора Қудратуллаева (F46 клаcси, найза улоқтириш).

Бронза:
Каромат Омонова (F46 клаcси, найза улоқтириш)
Шаҳризода Темирова (T11 клаcси, 100 м)
Гулнора Тўйчиева (T11 клаcси, 100 м)
Хуснора Қудратуллаева (F46 клаcси, диск улоқтириш).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг