Олматидаги дзюдо кубогида Ўзбекистон зафарли старт қилди!
Қозоғистоннинг Олмати шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Almaty Cadets Asian Cups 2025 мусобақасига старт берилди. Беллашувлар Балуан Шолақ аренасида ўтказилмоқда ва унда тўрт қитъадан 10 давлатдан келган 459 нафар спортчи (292 йигит ва 167 қиз) иштирок этмоқда.
Биринчи кун татамилардаги беллашувлар йигитлар ва қизлар ўртасида қуйидаги вазн тоифаларида ўтказилди:
— йигитлар: -50 кг, -55 кг, -60 кг ва -66 кг
— қизлар: -40 кг, -44 кг, -48 кг ва -52 кг
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани кучли таркибда бошлаб, биринчи кунёқ ўзини етакчи сифатида кўрсата олди. Йигит ва қизларимиз 4 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди. Жами — 16 та медал ва умумжамоавий ҳисобда ҳозирча биринчи ўрин!
Мусобақа жараёнини Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти Азизжон Камилов шахсан кузатиб бормоқда. Унинг трибунадаги қўллаб-қувватлаши терма жамоамизга янада руҳий куч бахшида этмоқда.
Беллашувлар давом этмоқда. Олдинда яна кўплаб жанглар ва медаллар бор. Ўзбекистон ғалаба сари интилаяпти!
Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:
Олтин медал:
-50 кг: Хуршид Султонов
-60 кг: Дилшод Каримов
-40 кг: Алина Колючева
-48 кг: Гулмира Холмурзаева
Кумуш медал:
-50 кг: Мухаммадқодир Шодмонов
-55 кг: Бехрузжон Очилов
-66 кг: Санжарбек Ашуров
-40 кг: Моҳинур Оллаберганова
-44 кг: Динора Хасанова
-52 кг: Нигина Умирзокова
Бронза медал:
-55 кг: Илёс Митанбоев
-60 кг: Амирхон Озодов
-66 кг: Султонбек Қулдошбоев
-40 кг: Дилафруз Болтабоева
-48 кг: Наргиза Дустмаматова
-52 кг: Зухра Алимова