Олимпия шаҳарчасидаги Спорт вазирлиги биносида 3-декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори Илҳомжон Турсуналиев, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Асқар Аманов, Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси раиси ўринбосари Фарход Расулов ҳамда Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, спортчи ва мураббийлар иштирок этди.
Тадбир давомида "Адаптив спортда мутахассисларни замонавий ўқув дастурлар асосида малакасини ошириш ва натижада юқори малакали кадрларни тайёрлаш" мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.