Олимпия шаҳарчасида Президент олимпиадаси мусобақалари қизғин давом этмоқда
Бу эса мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов Президент олимпиадаси доирасида давом этаётган таэквондо вт, бокс спорт мусобақалари ҳамда сузиш спорт тури бўйича катталар ва ёшлар (U–15, U–17) ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги баҳсларида спортчиларнинг иштирокини кўздан кечириб, уларга муваффақият тилади.
Қувонарлиси, ҳафтанинг якшанба куни бўлишига қарамасдан, спорт мажмуаси мухлислар билан гавжум. Бу эса мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Шунингдек, Спорт вазири мусобақалар иштирокчиларининг овқатланишлари учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, спортчиларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист