locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олимпия шаҳарчасида MMA бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни муносиб тақдирлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олимпия шаҳарчасида MMA бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент шаҳрида жойлашган Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган нуфузли мусобақада қитъанинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун октагонда муросасиз жанг олиб бормоқда.

18–20-май кунлари ёшлар ўртасида MMA бўйича II Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Унда Осиёнинг турли давлатларидан келган иқтидорли ёш спортчилар ўз маҳорати, куч-ғайрати ва жанговор тайёргарлигини намоён этмоқда.

Шунингдек, 22–24-май кунлари эса катталар ўртасида MMA бўйича IV Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Ёшлар ўртасидаги беллашувларнинг финал баҳслари ҳам юқори руҳда ташкил этилди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни муносиб тақдирлади.

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими 22-май куни соат 17:00 да "Олимпия шаҳарчаси"даги Яккакураш спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг