locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олимпия шаҳарчасида «Аудит ва спорт бирлиги» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

Тадбир давомида мусобақаларнинг фаол иштирокчилари муносиб тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олимпия шаҳарчасида «Аудит ва спорт бирлиги» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди
photo: MOQ

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Спорт вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан «Аудит ва спорт бирлиги» шиори остида «Шахмат», «Арқон тортиш», «Армрестлинг», «Стол тенниси», «Дартс» спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев, Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун аудит соҳаси ходимлари нафақат молиявий интизом ва шаффофликни таъминлаш, балки жисмонан фаол, маънан барқарор ва жамоавий ҳамжиҳатликка эга мутахассис сифатида ҳам намоён бўлмоқда.

Мусобақаларда пойтахтимизда ўтказилган «Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш» мавзусидаги халқаро конференцияга ташриф буюрган 30 дан ортиқ давлатларнинг аудит ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида мусобақаларнинг фаол иштирокчилари муносиб тақдирланди.

Меҳмонлар Президентимиз ташаббуслари билан барпо этилган замонавий Олимпия шаҳарчасидан ўрин олган замонавий спорт иншоотлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг