locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олимпия шаҳарчаси спорт иншоотларини эксплуатация қилиш масалалари юзасидан тақдимот ўтказилди

SMART камералари ва FaceID терминалларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олимпия шаҳарчаси спорт иншоотларини эксплуатация қилиш масалалари юзасидан тақдимот ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳузурида пойтахтимизда бунёд этилган Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш масалалари ҳамда шаҳарча ҳудудидаги барча объектлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.

Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов томонидан ўтказилган тақдимот давомида Олимпия шаҳарчаси объектларидан фойдаланиш дирекцияси томонидан ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишлар, “Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази” МЧЖ билан ҳамкорликда Дирекцияни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шаҳарча ҳудуди ва спорт иншоотларига SMART камералари ва FaceID терминалларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилишга доир масалаларни ўз вақтида ва сифатли тарзда амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг