locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олимпиада совриндорини мағлуб этган Абдураҳим Нутфуллоев «Катта дубулға» чемпионига айланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олимпиада совриндорини мағлуб этган Абдураҳим Нутфуллоев «Катта дубулға» чемпионига айланди
Фото: Getty Images

Бугун Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақаси старт олди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки куннинг ўзида олтин медаль ёзилди.

-66 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз Абдураҳим Нутфуллоев барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. Қайд этиш жоиз, дзюдочимиз финал беллашувида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, молдовалик Денис Виеруни мағлубиятга учратишни уддалади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг