Олий лиганинг 6-тур баҳслари 5-декабр куни старт олади
Мазкур тур баҳслари 5-декабр санасидан бошланиб, 10-декабр куни якунига етади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати — Олий лига жамоаларининг навбатдаги 6-тур учрашувларига Жиззах вилояти футбол академияси спорт зали мезбонлик қилади. Мазкур тур баҳслари 5-декабр санасидан бошланиб, 10-декабр куни якунига етади.
Тур тақвими юқорида илова қилинган суратларда эътиборингизга ҳавола этилган. Деярли ҳар куни томошабинлар эътиборини тортувчи марказий ўйинлар мавжуд бўлиб, ҳар бир ўйин кунидан сўнг мусобақа жадвалида сезиларли ўзгаришлар юзага келиши эҳтимоли юқори.
ЎФФ ҳамда “Спорт” ижодий бирлашмаси ўртасидаги келишувга кўра, 6-турдаги барча учрашувлар “Futbol-TV” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист