locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКК Ижроия қўмитасининг 109-йиғилиши бўлиб ўтди

2030-йилги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонликка номзод давлатларнинг таклифлари кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКК Ижроия қўмитасининг 109-йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Olympic.uz

Хитойнинг Санья шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ОКК) Ижроия қўмитасининг 109-йиғилиши ўтказилди. Унда ОКК вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Қасимов иштирок этди.

Санья-2026 Осиё соҳил ўйинлари арафасида ташкил қилинган мазкур йиғилишда бўлажак мусобақага тайёргарлик ишлари, шунингдек, Айчи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига кўрилаётган ҳозирлик юзасидан тақдимотлар намойиш этилди. Шу билан бирга, ОККнинг турли бўлимлари ҳисоботлари тингланиб, 2030-йилги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонликка номзод давлатларнинг таклифлари кўриб чиқилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг