“Ҳоким Олимпиадаси” доирасида волейбол мусобақаси якунланди
Самарқанд ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида волейбол бўйича қизлар ва ўғил болалар ўртасида “Самарқанд вилояти ҳокими Олимпиадаси” беллашувлари юқори савияда ташкил этилди.
Вилоятимиз туман ва шаҳарларидан келган жамоалар ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда майдонга тушиб, жамоавий ҳамжиҳатлик ҳамда ғалабага интилиш борасида муносиб иштирок этдилар.
Якунда қизлар ўртасида:
1-ўрин — Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси
2-ўрин — Самарқанд шаҳар 1-сон спорт мактаби жамоаси
3-ўрин — Каттақўрғон тумани спорт мактаби жамоаси
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси
2-ўрин — Жомбой тумани спорт мактаби жамоаси
3-ўрин — Қўшработ тумани спорт мактаби жамоаси
Тақдирлаш маросимида вилоят спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари О. Собиров иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни самимий табриклади. Эндиликда ғолиб жамоа мусобақанинг кейинги Республика босқичида иштирок этади.