locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетикачимиз Сарвар Зафаржонов олтин медални қўлга киритди

Зафаржонов 169 кг оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтарди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетикачимиз Сарвар Зафаржонов олтин медални қўлга киритди
Фото: Спорт вазирлиги

Ҳиндистондан қувончли хабарлар келишда давом этмоқда. Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги -88 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди.

Тажрибали ҳамюртимиз Сарвар Зафаржонов 169 кг оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтариб, Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди ҳамда делегациямиз ҳисобига навбатдаги юксак натижани тақдим этди.

Энг қувонарлиси, Сарвар мусобақа фаворити дея баҳоланган Хитой ҳамда Шимолий Кореялик кучли рақибларини ортда қолдириб, ўзининг катта тажрибаси ва чемпионлик характерига яна бир бор эга эканини намойиш этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг