Оғир атлетикачиларимиз Сочида: жорий йилги илк халқаро ўқув-йиғин машғулотлари бошланди
Сочи шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-йиғин машғулотлари 21-февраль санагача давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жорий йил ҳисобидан илк халқаро ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш мақсадида Россия Федерацияси, Краснодар ўлкаси, Сочи шаҳрига жўнаб кетган эди. Терма жамоамиз аъзолари манзилга етиб боргач, белгиланган режа асосида машғулотларни расман бошлаб юборадилар.
Мазкур ўқув-йиғин машғулотлари оғир атлетикачиларимизнинг жорий йилги мусобақалар тақвимига пухта тайёргарлик кўришида муҳим аҳамият касб этади. Йиғин давомида спортчиларнинг техник маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ҳамда умумий спорт формаси босқичма-босқич мустаҳкамланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Сочи шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-йиғин машғулотлари 21-февраль санагача давом этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор