Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 16 та медалларни қўлга киритишди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунига етаётган бир пайтда, юртимиз спортчилари навбатдаги муваффақиятларга эришишди.
Оғир вазн тоифасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 16 та медал — 4 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди.
Бу натижалар юртимиз оғир атлетикасидаги барқарор ўсиш ва ёш авлод спортчиларининг салоҳиятини яна бир бор намоён этмоқда.
Олтин медал:
+94 кг: Ҳасанбой Холмуратов (даст кўтариш, ўсмирлар)
-110 кг: Қудратбек Салимжонов (даст кўтариш, ёшлар)
-110 кг: Қудратбек Салимжонов (силтаб кўтариш, ёшлар)
-110 кг: Қудратбек Салимжонов (икки кураш, ёшлар).
Кумуш медал:
+110 кг: Омадилло Олимов (даст кўтариш, ёшлар)
+110 кг: Омадилло Олимов (икки кураш, ёшлар).
Бронза медал:
+77 кг: Моҳинур Эсонбоева (даст кўтариш, ўсмирлар)
+77 кг: Моҳинур Эсонбоева (силтаб кўтариш, ўсмирлар)
+77 кг: Моҳинур Эсонбоева (икки кураш, ўсмирлар)
-86 кг: Мадина Файзуллаева (даст кўтариш, ёшлар)
-86 кг: Мадина Файзуллаева (силтаб кўтариш, ёшлар)
-86 кг: Мадина Файзуллаева (икки кураш, ёшлар)
+94 кг: Ҳасанбой Холмуратов (икки кураш, ўсмирлар)
+94 кг: Аббосбек Ахролов (даст кўтариш, ўсмирлар)
+94 кг: Аббосбек Ахролов (силтаб кўтариш, ўсмирлар)
+110 кг: Омадилло Олимов (силтаб кўтариш, ёшлар).