Оғир атлетикачиларимиз олдинда турган халқаро мусобақаларга пухта тайёрланмоқда
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинлари ҳамда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида Ўзбекистон делегацияси жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Ҳозирда Чирчиқ шаҳрида мамлакатимизнинг катталар, ёшлар ва аёллар терма жамоаси аъзолари машғулотларни юқори савияда давом эттиряпти. Спортчиларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида машғулотлар жараёни кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.
Бош мураббийлар бошчилигида тайёргарлик жараёнларида спортчиларнинг жисмоний ҳолати, техника ва тактика бўйича маҳоратини ошириш, шунингдек, психологик тайёргарликка ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Терма жамоамиз аъзолари халқаро мусобақаларда юксак натижалар қайд этиш ва Ўзбекистон байроғини баландларда хилпиритиш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.