locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Зиёда Худойқулова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қабул қилиб олди

Мусобақа давомида у ўзининг халқаро мусобақалардаги шахсий натижасини ҳам яхшилашга муваффақ бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Зиёда Худойқулова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қабул қилиб олди
photo: Og'ir atletika

Ёш ва истиқболли спортчимиз Зиёда Худойқулова Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишончли иштирок этиб, ўз фаолиятидаги илк жаҳон медали — бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа давомида у ўзининг халқаро мусобақалардаги шахсий натижасини ҳам яхшилашга муваффақ бўлди.

Ушбу натижа наfaqat Зиёданинг, балки Ўзбекистон спорт делегациясининг жаҳон чемпионатидаги иштирокига ҳам ижобий руҳ бағишлади. Айниқса, бу ютуқ мусобақа жараёнида таваллуд айёмини нишонлаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийи Нурилло Тогаев учун ҳам ўзига хос ва эсда қоларли совға бўлди.

Зиёда Худойқуловани, унинг устоз-мураббийларини ҳамда яқинларини ушбу юксак натижа билан самимий табриклаймиз.

Шунингдек, мусобақада иштирок этаётган бошқа спортчиларимиздан ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, яна юксак натижаларни қўлга киритишларини кутамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг