Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қаҳрамонларимиз Ватанимизга қайтишди
Тошкент халқаро аэропортида жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Тошкент халқаро аэропортида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Уларни Спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, федерация вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қарши олишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари томонидан спортни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва спортчилар учун яратилаётган кенг имкониятлар ўз самарасини бермоқда, дея таъкидлашди.
Шунингдек, оғир атлетикачиларимизнинг халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтариб, юртимиз номини муносиб ҳимоя қилаётгани фахр ва ғурур билан қайд этилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор