locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионати–2026: тўртинчи кун якунлари

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Кутилганидек, -79 кг вазн тоифасидаги баҳслар кескин ва муросасиз руҳда кечди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Жаҳон чемпионати–2026: тўртинчи кун якунлари
photo: Og'ir atletika

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Кутилганидек, -79 кг вазн тоифасидаги баҳслар кескин ва муросасиз руҳда кечди.

Мазкур вазн тоифасида ҳамюртимиз Бобурмирзо Ёқубов муваффақиятли иштирок этиб, ўз фаолиятидаги навбатдаги муҳим натижани қайд этди. У жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, ютуқлари қаторини яна бир нуфузли совриндорлик билан бойитди.

Яна бир вакилимиз Ҳикматилло Ҳайдаровга эса мусобақада бироз омад етишмади. Спортчимиз силтаб кўтариш баҳсларида 179 кг ва 184 кг натижаларни қайд этди. Икки кураш якунларига кўра эса 334 кг натижа билан умумий ҳисобда 4-ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоиз, Ҳайдаров бронза медал соҳиби — туркманистонлик Дидарбек Жумабаевдан атиги 1 килограмм ортда қолди.

Спортчиларимизга келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаймиз.

Маълумот учун, 6-май куни мусобақанинг бешинчи кун беллашувлари ўтказилади. Унда йигитлар ўртасида -88 кг, қизлар ўртасида эса -77 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ушбу кунда Ўзбекистон вакиллари иштирок этмайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг