locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон ва Халқаро оғир атлетика федерациялари раҳбарлари учрашув ўтказди

Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида Муҳаммад Ҳассан Жалуд Ўзбекистон спортчилари сўнгги йиллардаги юксак натижаларини алоҳида эътироф этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон ва Халқаро оғир атлетика федерациялари раҳбарлари учрашув ўтказди
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Шерзод Хидоятов Саиджанович ҳамда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Ҳассан Жалуд иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида Муҳаммад Ҳассан Жалуд Ўзбекистон спортчилари сўнгги йиллардаги юксак натижаларини алоҳида эътироф этди.

Хусусан, Жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев ва Руслан Нурудиновнинг эришган юқори кўрсаткичлари, шунингдек, Баҳрайн мезбонлигида ўтган Осиё ёшлар ўйинларида терма жамоамиз аъзолари томонидан қўлга киритилган 7 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллари юксак баҳоланди.

Бундан ташқари, Ислом бирдамлик ўйинларида спортчиларимиз 6 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритгани ҳам халқаро федерация раҳбари томонидан катта эътироф билан тилга олинди.

Учрашув давомида ушбу муваффақиятлар мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган изчил сиёсат, самарали ислоҳотлар ва аниқ стратегиянинг натижаси экани қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни тобора мустаҳкамланаётгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқот чоғида яқин келажак режалари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, келгуси йил август ойида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши, шунингдек, 2027 йилда ҳам халқаро мусобақани қабул қилиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг