locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлади!

“Олимпия шаҳарчаси”да саккиз кун давомида муросасиз баҳслар ва рекордларга бой тарзда кечган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлади!
photo: Og'ir atletika

“Олимпия шаҳарчаси”да саккиз кун давомида муросасиз баҳслар ва рекордларга бой тарзда кечган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Илк бор янги Олимпия вазн тоифаларида ўтказилган қитъа чемпионатида 29 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақа давомида спортчилар томонидан 42 та Осиё ва жаҳон рекорди янгиланди.

Саккиз кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам барча вазн тоифаларида муносиб иштирок этиб, ўз ҳисобларига 51 та медальни ёздиришди.

Ёшлар тоифасида:
7 та олтин
10 та кумуш
6 та бронза
Жами — 23 та медаль

Ўсмирлар тоифасида:
6 та олтин
8 та кумуш
14 та бронза
Жами — 28 та медаль

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатни 13 та олтин, 18 та кумуш ва 20 та бронза — жами 51 та медаль билан якунлади!

Қайд этиш жоизки, ёшлар ўртасидаги ушбу қитъа чемпионати спортчиларимиз учун халқаро майдондаги муҳим тажриба мактаби бўлиш билан бирга, келгусидаги йирик мусобақалар — жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва Олимпия ўйинлари сари тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг