locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Самарқандда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади

20 нафар иқтидорли спортчидан иборат жамоа ушбу йиғин орқали ўз олдига катта мақсадларни қўйган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика.  Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Самарқандда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади
photo: Og'ir atletika

Шу кунларда Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари Самарқанд вилоятида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. 20 нафар иқтидорли спортчидан иборат жамоа ушбу йиғин орқали ўз олдига катта мақсадларни қўйган.

Мазкур машғулотлар 20-апрелга қадар давом этади ва асосий эътибор май ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳамда август ойида юртимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўришга қаратилган. Йиғин давомида спортчиларнинг жисмоний ҳолати, техник-тактик маҳорати ва руҳий тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш устида комплекс ишлар олиб борилмоқда.

Мураббийлар штаби томонидан ҳар бир спортчининг имкониятлари алоҳида таҳлил қилиниб, индивидуал ёндашув асосида машғулотлар ташкил этилмоқда. Бу эса жамоанинг келгуси нуфузли мусобақаларда юқори натижалар қайд этишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг