locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ёш оғир атлетларининг натижалари қиёсий таҳлил қилинди

Ушбу таҳлил, айниқса, яқинлашиб келаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида атлетларнинг ҳозирги спорт формаси ва салоҳиятини баҳолаш нуқтаи назаридан катта қизиқиш уйғотади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ёш оғир атлетларининг натижалари қиёсий таҳлил қилинди
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон, Россия ҳамда Қозоғистон чемпионатларида миллий биринчи­ликлар якунига етди. Мазкур мусобақалардан сўнг Weightlifting News томонидан учала мамлакатнинг 20 ёшгача бўлган спортчилари натижалари қиёсий таҳлил қилинди.

Ушбу таҳлил, айниқса, яқинлашиб келаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида атлетларнинг ҳозирги спорт формаси ва салоҳиятини баҳолаш нуқтаи назаридан катта қизиқиш уйғотади.

Манбада қайд этилишича, вазн тоифалари тўлиқ мос эмас — бунга Россияда янги вазн категориялари ҳали расман тасдиқланмагани сабаб. Шунга қарамай, бу омил умумий натижаларга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Аксинча, айрим вазн тоифаларида эътиборга молик жиҳат шундаки, тана вазни нисбатан енгил бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчилари россиялик тенгдошларидан устун натижаларни қайд этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон вакиллари қуйидаги вазн тоифаларида юқори натижаларни намойиш этди:
-75 кг вазнда Нурилло Давлатбоев — 136 + 166 = 302 кг
-85 кг вазнда Бобурмирзо Ёқубов — 153 (154) + 182 = 335 кг
-95 кг вазнда Бекзод Ғофиржонов — 160 + 200 = 360 кг
+110 кг вазнда Омадилло Олимов — 157 + 210 = 367 кг

Қизлар ўртасида ҳам ижобий натижалар қайд этилди:
-49 кг вазнда Муниса Одилова — 73 + 90 = 163 кг
-57 кг вазнда Чарос Уралова — 77 + 96 = 173 кг
-61 кг вазнда Зиёда Ҳудойқулова — 95 + 99 (100) = 194 кг

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг