locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон чемпионати юқори савияда, бой натижалар ва тарихий янгиликлар билан якунланди

24–30-март кунлари Чирчиқ шаҳрида ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мамлакат спорти ҳаётида муҳим воқеа бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон чемпионати юқори савияда, бой натижалар ва тарихий янгиликлар билан якунланди
photo: Og'ir atletika

24–30-март кунлари Чирчиқ шаҳрида ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мамлакат спорти ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Жорий йилги мусобақа илк бор Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан жорий этилган янги 8+8 вазн тоифаси тизими асосида ташкил этилгани билан алоҳида аҳамият касб этди. Шунингдек, миллий чемпионатлар тарихида биринчи марта спортчилар даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқлари бўйича алоҳида медаллар билан тақдирланди.

Мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган қарийб 300 нафар спортчи иштирок этди. Эътиборлиси, бу йил жамоалар сони сезиларли даражада ортиб, 32 тага етди. Бу эса чемпионат кўлами кенгайиб, рақобат даражаси тобора ошиб бораётганидан далолат беради. Бундан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Туркиядан келган спортчилар “Uzbekistan Open” очиқ чемпионати доирасида баҳсларда иштирок этиб, мусобақага халқаро руҳ бағишлади.

Чемпионат давомида бир қатор янги рекордлар қайд этилди. Жумладан, аёллар ўртасида 49 кг вазн тоифасида Камзина Рушания умумий ҳисобда 170 кг натижа билан янги рекорд ўрнатди. Ёшлар тоифасида эса шу вазнда Одилова Муниса 163 кг натижа билан рекордни янгилади. Шунингдек, 61 кг вазн тоифасида Худойқулова Зиёда даст кўтаришда 95 кг натижа билан мамлакат рекордини янгилади.

Эркаклар ўртасида 85 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Ёқубов Бобурмирзо 153 кг, Ҳайдаров Ҳикматилло эса 154 кг натижа билан даст кўтариш бўйича янги рекордларни қайд этишди.

Шунингдек, чемпионат доирасида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Тошкент вилояти бўлими ҳамда Қозоғистоннинг Олма-ота ҳудудий бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мусобақанинг шаффоф ва адолатли ўтиши таъминлаш мақсадида допинг назорати ҳам йўлга қўйилди.

Умуман олганда, 2026-йилги Ўзбекистон чемпионати оғир атлетика спортнинг юртимизда изчил ривожланиб бораётганини, жамоалар сони ортиб, рақобат тобора кучаяётганини ҳамда янги истеъдодлар етишиб чиқаётганини яна бир бор намоён этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг