Оғир атлетика. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 5-кун ғолиблари аниқланди
Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи босқичига яқинлашмоқда. Бугун мусобақанинг 5-кун беллашувлари бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи босқичига яқинлашмоқда. Бугун мусобақанинг 5-кун беллашувлари бўлиб ўтди. Дастур доирасида қизлар ўртасида -77 кг, ўғил болалар ўртасида эса -88 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.
-77 кг вазн тоифаси (қизлар):
1-ўрин. Амроян Анна — 240 кг (106 + 134)
2-ўрин. Йлисойни Анна Ж. — 239 кг (108 + 131)
3-ўрин. Кузьминова Варвара — 237 кг (107 + 130)
-88 кг вазн тоифаси (ўғил болалар):
1-ўрин. Родригес Менесес А. — 365 кг (168 + 197)
2-ўрин. Саулебеков Ерассил — 356 кг (157 + 199)
3-ўрин. Аскербай Аликхан — 355 кг (161 + 194)
Эслатиб ўтамиз, эртага, яъни 7-май куни икки нафар ҳамюртимиз — Мадина Файзуллаева ҳамда Бекзод Гофиржанов ўз вазн тоифаларида совринли ўринлар учун баҳсларга киришадилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор