locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида дастлабки медаллар ўз эгаларини топди

Қизлар ўртасида -48 кг вазн тоифасида ўтган йилги каби яна Хитой вакиласи устунликни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида дастлабки медаллар ўз эгаларини топди
photo: Og'ir atletika

Хабариңиз бор, Мисрнинг Исмоилия шаҳрида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Илк кун баҳсларида қизлар ўртасида -48 кг ва -53 кг, йигитлар ўртасида эса -60 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи аниқланди. Илк кун якунларига кўра, Хитой спортчилари мутлақ устунликни намоён этиб, умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди.

Жумладан, қизлар ўртасида -48 кг вазн тоифасида ўтган йилги каби яна Хитой вакиласи устунликни қўлга киритди.

-48 кг вазн тоифаси натижалари:

1-ўрин. Зайлиан ЗЭНГ — 189 кг (81+108)
2-ўрин. Анжелин КОЛОНИЯ — 177 кг (80+97)
3-ўрин. Ребека ГРОУЛКС — 174 кг (77+97)

Шунингдек, ўғил болалар ўртасида -60 кг вазн тоифасида ҳам кескин ва муросасиз баҳслар кузатилди. Ушбу йўналишда ҳам Хитой терма жамоаси вакиллари олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.

-60 кг вазн тоифаси натижалари:

1-ўрин. Лихин КАНГ — 290 кг (126+164)
2-ўрин. Ченгмин КУАНГ — 289 кг (127+162)
3-ўрин. К Дуонг — 282 кг (125+157)

Мусобақа давомида кескин ва драматик ҳолатлар ҳам кузатилди. Вьетнам спортчиси ҳал қилувчи уринишда ғалаба учун курашиб, рекорд натижага яқинлашган бўлса-да, сўнгги уриниш муваффақиятсиз якунланди. Туркия вакили Йигит Эрдоған даст кўтаришда рекорд ўрнатганига қарамай, силтаб кўтариш баҳсларида унинг уринишлари ҳакамлар томонидан тасдиқланмади. Шунингга қарамай, яна бир турк спортчиси Бурак Айкун силтаб кўтариш (154 кг) ва умумий ҳисобда (273 кг) ёшлар ўртасида Европа рекордларини қайд этди.

Қизлар ўртасида -53 кг вазн тоифасида ҳам Хитой спортчиси тўлиқ устунликни намоён этди. Пенг Тяньфэнг ҳеч қандай босимсиз ҳар икки йўналишда ҳам фақат ўз натижаларини яхшилашга эътибор қаратган ҳолда, 203 кг (90+113) натижа билан олтин медални қўлга киритди.

-53 кг вазн тоифаси натижалари:

1-ўрин. Пенг ТЯНЬФЭНГ — 203 кг (90+113)
2-ўрин. Натча КАЕВНОЙ — 195 кг (87+108)
3-ўрин. Мария СТРАТУДАКИ — 188 кг (86+102)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг