Оғир атлетика. Терма жамоамизнинг Сочи шаҳрида ўтказилган ўқув-машғулот йиғини муваффақиятли якунланди
Маълумот учун, мазкур йиғин 1–10 апрел кунлари Ҳиндистоннинг Ахмадобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Сочи шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини якунланди. 20 кун давом этган тайёргарлик жараёни белгиланган режа асосида олиб борилди.
Бош мураббий Баҳром Мендибоев ва мураббий Журабек Заиров бошчилигидаги спортчиларимиз кеча Сочида сўнгги машғулотларни ўтказишди. Йиғин давомида спортчиларимиз жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш ва техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш устида ишлашди.
Маълумот учун, мазкур йиғин 1–10 апрел кунлари Ҳиндистоннинг Ахмадобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлди.
Бугун терма жамоамиз делегацияси Тошкентга қайтади. Машғулотлар режага мувофиқ Чирчиқ шаҳрида давом эттирилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор