locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Терма жамоамиз аъзолари учун қонунчилик ва антидопинг янгиликлари юзасидан семинар ўтказилди

Муттахассислар томонидан берилган тавсиялар орқали иштирокчилар ўз фаолиятида қонунийлик ва “тоза спорт” тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир бор англаб етдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Терма жамоамиз аъзолари учун қонунчилик ва антидопинг янгиликлари юзасидан семинар ўтказилди
photo: Og'ir atletika

Атлетларимиз учун муҳим мавзуларга бағишланган навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди. Унда миллий ва халқаро даражадаги қонунчилик, хусусан спорт соҳасини тартибга солувчи ҳужжатлар ҳамда антидопинг тизимидаги сўнгги янгиликлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Семинар давомида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан спортчиларга “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун талаблари, шунингдек Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Бутунжаҳон антидопинг кодексидаги энг сўнгги ўзгаришлар кенг тушунтириб берилди.

Муттахассислар томонидан берилган тавсиялар орқали иштирокчилар ўз фаолиятида қонунийлик ва “тоза спорт” тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир бор англаб етдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг