locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Таътил якунланди — Ўзбекистон терма жамоаси “иш”га киришди!

Айни пайтда Чирчиқ шаҳрида ўтаётган ўқув-машғулот йиғини ушбу нуфузли мусобақалар олдидан тайёргарликнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Таътил якунланди — Ўзбекистон терма жамоаси “иш”га киришди!
photo: Og'ir atletika

Байрам муносабати билан эълон қилинган қишки таътил ниҳоясига етди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари янги мавсум олдидан илк ўқув-машғулот йиғинини бошлаб юборди. Олдинда спортчиларимизни масъулиятли ва муҳим мусобақаларга бой йил кутмоқда.

Хусусан, мавсумни 23–31 март кунлари бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошлаб беради. Шунидан сўнг, 1–10 апрел кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионати ташкил этилади. Шунингдек, терма жамоамизнинг ёшлар таркиби 2–8 май кунлари ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Айни пайтда Чирчиқ шаҳрида ўтаётган ўқув-машғулот йиғини ушбу нуфузли мусобақалар олдидан тайёргарликнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг