locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати стартига саналган кунлар қолди

Яна 5 кундан сўнг ўсмирлар (U-17) ва кичик ўсмирлар (U-15) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати стартига саналган кунлар қолди
photo: Og'ir atletika

Яна 5 кундан сўнг ўсмирлар (U-17) ва кичик ўсмирлар (U-15) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олади. Бу йилги баҳсларга Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Мусобақада жами 29 та жамоа иштирок этади. Қатнашчилар сони 410 нафарни ташкил этади. Шундан 278 нафари ўғил болалар, 132 нафари эса қизлардир. Ўтган йилга нисбатан қизлар сонининг ошгани алоҳида эътиборга лойиқ.

Мазкур чемпионатда ҳам даст кўтариш ва силтаб кўтариш йўналишларида алоҳида медаллар учун баҳслар олиб борилади. Демак, олдинда бизни қизиқарли ва кескин беллашувлар кутмоқда.

Баҳслар Қарши шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилади.

Қуйида мусобақанинг старт буки билан танишишингиз мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг