Оғир атлетика. Шахрилло Махмудов Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси билан учрашди
Жамоа олдинидаги масъулиятли мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида машғулотларни юқори суръатда олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Сочи шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини муваффақиятли якунлаб қайтган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳозирда тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Чирчиқ шаҳрида давом эттирмоқда.
Жамоа олдинидаги масъулиятли мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида машғулотларни юқори суръатда олиб бормоқда.
Тайёргарлик жараёнини яқиндан кузатиш мақсадида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов машғулотларда иштирок этди. Шахрилло Шарипович спортчиларнинг ҳолати, шароитлар ва машғулотлар сифати билан танишиб, жамоа аъзолари билан самимий мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида олдинидаги масъулиятли баҳслар, мақсад ва режалар хусусида фикр алмашилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор