Оғир атлетика. Самарқандда «Устоз ва Шогирд» халқаро хотира турнири ўтказилади
Самарқандда “Устоз ва Шогирд” халқаро хотира турнири ўтказилади
28–30 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида “Устоз ва Шогирд” халқаро хотира турнири бўлиб ўтади.
Анъанавий мусобақа Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббийлар ҳамда спорт усталари хотирасига бағишланади. Турнир Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт мажмуасида ташкил этилади.
Турнирда МДҲ ва Осиё давлатлари, шунингдек, яқин ва узоқ хориж мамлакатлари спорт делегациялари билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрадиган терма жамоалар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Турнир доирасида қуйидаги вазн тоифаларида баҳслар ўтказилади:
2009–2011 йилларда туғилган ўғил болалар:
-45 кг, -50 кг, -55 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -75 кг, +75 кг.
2012–2017 йилларда туғилган ўғил болалар:
-25 кг, -30 кг, -35 кг, -40 кг, -45 кг, -50 кг, -55 кг, -60 кг, -65 кг, +65 кг.
2012–2017 йилларда туғилган қизлар:
-32 кг, -36 кг, -40 кг, -45 кг, -53 кг, -57 кг, +57 кг.
Қайд этиш керак, мазкур турнир ёш спортчилар ўртасида оғир атлетика спорт турини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.