locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Рекордлар алмашуви драмаси: +77 кгда ҳал қилувчи ғалаба Мунисага насиб этди

Ҳулкар Рўзиқулова 96 кг билан навбатдаги рекордни қайд этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Рекордлар алмашуви драмаси: +77 кгда ҳал қилувчи ғалаба Мунисага насиб этди
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам рекордларга бой тарзда давом этмоқда. +77 кг вазн тоифасининг “A” гуруҳи баҳслари айниқса кескин ва муросасиз руҳда кечяпти.

Дастлаб, даст кўтариш машқида Муниса Абдураимова 90 кг оғирликни муваффақиятли кўтариб, Ўзбекистон рекордини ўрнатди. Орадан кўп ўтмай, Ҳулкар Рўзиқулова 93 кг натижа билан ушбу рекордни янгилади. Баҳс тобора қизиб борар экан, Муниса Абдураимова 95 кг оғирликни забт этиб, яна пешқадамликни қайтариб олди.

Шундан сўнг Ҳулкар Рўзиқулова 96 кг билан навбатдаги рекордни қайд этди. Бироқ ҳал қилувчи нуқтани айнан Муниса Абдураимова қўйди — у 97 кг оғирликни муваффақиятли кўтариб, мусобақанинг сўнгги ва энг юқори Ўзбекистон рекордини ўрнатди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг